Рўзиқул Бердиев: “Бухоро” бугун курашувчанлик эвазига ғалабага эришди”


  08/13/17  01:39 | 344 марта ўқилган

“Насаф” – “Бухоро” жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига  етгач, ўйин якунига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Саъдуллаевич ўйин ҳақида қуйидаги фикрларини билдирди.

 

-“Бухоро” жамоаси бугун майдонда яхши кураш олиб борди. Уларда ғалаба бўлган иштиёқ ўйин давом сезилиб турди. Улар бунинг эвазига ғалабага эришишди. Жамоамиз ўйини ҳақида гапирадиган бўлсам, биз бугун кутилган ўйинни кўрсата олмадик. “Бухоро” бугун натижа учун курашди ва бунга эришди. Бугун футболчиларимиз жуда секин ўйнашди. Бу орқали ҳар қандай ўйинда ғалабага эришиш қийин. Биз футболчиларимизга, рақибимиз бугун бизга нисбатан ҳақиқий курашишини айтган эдик. Шундай ҳам бўлди. Ўйинда курашувчанлик етишмаган жамоанинг муваффақият қозониши амри маҳол.

Жамоамизни тарк этган футболчилар ҳақида такрор-такрор саволлар бўлаяпти. Бу саволларга тўлиқ жавоб бериб ўтдик. Яна буни такрорлашни ҳожати йўқ. Айнан дарвозабон ҳақида гап кетаётган бўлса, Санжар Қувватов ўзига билдирилган ишончни оқлаяпти. Агар у бугун пенальтини қайтармаганда, аҳволимиз бундан ачинарли бўлиши мумкин эди. Бугун майдонда ҳаракат қилган футболчилармизни биронтасини танқид қилишдан йироқман. Бугун бутун  жамоа бўлиб ютқаздик.


Билдирилган фикрлар (1)
  • Torpedo ёзди

    Xа укам санга ва Насафга нисбатан босим куролмаслик бор Лекин энди Xомий томонлама босимга xам утишдим ма дийман, булмаса нега легионер олишга маблаг ажратиш майди а?

Фикр билдиринг

Янгиликларга фикр билдириш учун сайтда рўйхатданўтиш сўралади.

 Турнир жадвали
Жамоа Ў Ю Д М +|- О
1 Локомотив 18 13 3 2 +31 42
2 Бухоро 18 9 3 6 +6 30
3 Қўқон-1912 18 8 6 4 +3 30
4 Насаф 18 9 2 7 +11 29
5 Пахтакор 18 8 5 5 +6 29
6 Бунёдкор 18 7 7 4 +2 28
7 Олмалиқ 18 7 7 4 +1 28
8 Машъал 18 7 6 5 +7 27
9 Навбаҳор 18 6 8 4 0 26
10 Қизилқум 18 6 6 6 0 24
11 Металлург 18 7 2 9 +2 23
12 Динамо 18 5 5 8 -4 20
13 Шўртан 18 6 1 11 -10 19
14 Сўғдиёна 18 5 3 10 -12 18
15 Нефтчи 18 2 7 9 -19 13
16 Обод 18 2 3 13 -24 9

Яндекс.Метрика © www.voha.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.