Ўқинг қизиқ! Ортиқ Султоновдан янгиси


  08/11/17  22:58 | 1,000 марта ўқилган

“Насаф”нинг ашаддий ишқибозлари  юртимизда кўплаб топилади. Шулардан бири таниқли санъаткоримиз, эл севган қизиқчи  Ортиқ Султоновдир.

Ортиқ Султонов “Насаф” жамоасига атаб яна бир шеър ёзганлар. Ҳозир шу шеърни эътиборингизга ҳавола қилаяпмиз.

Бўшашмагин. бўлма мўрт,

Тўп ўтказма,тўп кирит!

Дарвозангнинг орти юрт,

Олқишдан гуллар ясаб,

Тўтқазай сенга «Насаф».

 

Мухлисларинг сони кўп,

Дилда ҳаёжони кўп.

Ўйна юртнинг шаъни деб,

Олқишдан гуллар ясаб,

Тўтқазай сенга «Насаф»

 

Кутар сендан ғалаба,

Ишчи,ҳоким,талаба.

Мағлубликка йўлама,

Олқишдан гуллар ясаб,

Тўтқазай сенга «Насаф»

 

Кезиб чиқиб дунёни,

Ҳеч қурса Осиёни.

Танит Қашқадарёни,

Олқишдан гуллар ясаб,

Тўтқазай сенга «Насаф»

 

Севинч улаш лабларга,

Миллионлаб қалбларга.

Ишондик сиз алпларга,

Олқишдан гуллар ясаб,

Тўтқазай сенга «Насаф»

 

Бошимиз кўкда мудом,

Зафар-ла юрсанг ҳар дам,

Мадҳ этиб толмас Ўктам,

Олқишдан гуллар ясаб,

Тўтқазай сенга «Насаф»

Биз сайтимиз орқали Ортиқ Султоновга барча “Насаф” мухлислари номидан каттадан-катта ташаккурлар билдириб қоламиз. Таниқли санъаткоримизнинг ижоди бунданда юксалишига тилакдошмиз. Ижодингиз гуллаб яшнаверсин, эл хизматидан чарчаманг деб, қоламиз.


Фикр билдиринг

Янгиликларга фикр билдириш учун сайтда рўйхатданўтиш сўралади.

 Турнир жадвали
Жамоа Ў Ю Д М +|- О
1 Локомотив 18 13 3 2 +31 42
2 Бухоро 18 9 3 6 +6 30
3 Қўқон-1912 18 8 6 4 +3 30
4 Насаф 18 9 2 7 +11 29
5 Пахтакор 18 8 5 5 +6 29
6 Бунёдкор 18 7 7 4 +2 28
7 Олмалиқ 18 7 7 4 +1 28
8 Машъал 18 7 6 5 +7 27
9 Навбаҳор 18 6 8 4 0 26
10 Қизилқум 18 6 6 6 0 24
11 Металлург 18 7 2 9 +2 23
12 Динамо 18 5 5 8 -4 20
13 Шўртан 18 6 1 11 -10 19
14 Сўғдиёна 18 5 3 10 -12 18
15 Нефтчи 18 2 7 9 -19 13
16 Обод 18 2 3 13 -24 9

Яндекс.Метрика © www.voha.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.