“Насаф”: Ёшларимиз иккинчи даврадаги илк ғалабасини нишонлашди


  08/11/17  21:10 | 108 марта ўқилган

Бугун ёшларимиз 17-тур доирасидаги учрашувни сафарда “Бухоро” ёшларига қарши ўтказишди.

Учрашув қизиқарли ва муросасиз курашларга бой бўлди. Ёшларимиз учрашувнинг 18-дақиқасида ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Жамоамизнинг учрашувдаги биринчи  голини Алфайзи Неъматов киритди – 0:1.

Ўйинда ҳисоб очилгач, майдон эгалари ҳам бир неча хавфли ҳужумлар уюштиришди. Бу вазиятларда ҳимоячиларимиз яхши ҳаракат қилишди.

Учрашувнинг 30-дақиқасида рақиб ҳимоячиси жарима майдончасида тўпни қўли билан ўйнади. Натижада учрашув ҳаками жамоамизга 11 метрлик жарима тўпи тепишни кўрсатди.

Пенальтини Дониёр Нарзуллаев бехато амалга оширди ва орадаги ҳисобни 2:0га ўзгартирди.

Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида дарвозаларга голлар киритилмади. Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи  бўлимда майдон эгалари кўпроқ ҳужумлар уюштиришди. Ёшларимиз ҳимояланишиб, қарши ҳужумлар ташкил этишди.

Учрашувнинг 83-дақиқасида энди “Бухоро” жамоаси ёшлари пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Бу вазиятда иккинчи бўлимда майдонга тушган Алижон Ахматов рақиб ўйинчисини жарима майдончамизда йиқитган эди.

Пенальтини Акобир Тўраев аниқ амалга оширди ва орадаги ҳисобни қисқартирди – 1:2.

Бу ҳисобдан кейин ёшларимизда гол уриш учун яхши имкониятлар юзага келди. Афсуски, футболчиларимизда гол уриш учун аниқлик етишмади.

Шундай қилиб, ёшларимиз иккинчи дарврадаги илк ғалабасини нишонлашди. Ёшларимиз навбатдаги тур учрашувини 17 август  куни ўз майдонида “Бунёдкор” жамоаси ёшларига қарши ўтказишади.

 

Ёшлар лигаси 17-тур

“Бухоро” (Бухоро) – “Насаф” (Қарши) 1:2 (0:2)

11.08.2017. “Умид” стадиони. 18:00да

 

Бош ҳакам: Дмитрий Клепиков (Тошкент)

Ёрдамчи ҳакамлар: Шавкат Раҳматов, Акмал Ғиёсов (Бухоро)

Захира ҳаками: Ғуломнодир Нуруллаев (Бухоро)

Назоратчи: Марат Исмолиов (Тошкент)

 

Голлар: Акобир Тўраев (пен.),  84’-1:2 – Алфайзи Неъматов, 18’-0:1, Дониёр Нарзуллаев (пен.),  31’-0:2.

 

“Бухоро”: 25.Муҳиддин Худоёров (80.Шоҳжахон Насимов 46), 2.Кирилл Пасичник (17.Анваржон Жўраев 74), 3.Миржалол Жумаев (29. Солибек Каримов 81), 7.Сухроб Неъматов (18.Беҳрўз Зайнитдинов 58), 8.Ислом Холиқов, 9.Нозим Умуров (16.Равшан Янгиев 46), 10.Хуршид Олимов (93.Элшод Дилмуродов 74), 11.Акобир Тўраев, 14.Мирфайз Муҳиддинов (с), 23.Озодбек Қурбонов, 33.Наримон Ҳасанов (97. Раҳмон Очилов 81)

Захира:

 

“Насаф”: 30.Музффар Шарипов (с), 6.Сирожиддин Қўзиев, 7.Акмалжон Олимов, 9.Алфайзи Неъматов (13.Мухриддин Зоиров 74), 15.Ғолиб Ғайбуллаев, 16.Шерзод Насруллаев, 19.Сайдулло Раҳматов (96.Дадажон Маматқулов 65), 28.Сардор Саъдуллаев (33.Худоёрхон Сагдуллаев 69), 34.Илҳомжон Алижонов, 35.Ислом Рашидхонов (14.Жаҳонгир Қурбонбоев 46), 38.Дониёр Нарзуллаев (22.Алижон Ахматов 76).

Захира: 1.Умиджон Эргашев.

 

Огоҳлантириш: Шерзод Насруллаев (37).

 

Четлатиш: Мирфайз Муҳиддинов (67).


Фикр билдиринг

Янгиликларга фикр билдириш учун сайтда рўйхатданўтиш сўралади.

 Турнир жадвали
Жамоа Ў Ю Д М +|- О
1 Локомотив 18 13 3 2 +31 42
2 Бухоро 18 9 3 6 +6 30
3 Қўқон-1912 18 8 6 4 +3 30
4 Насаф 18 9 2 7 +11 29
5 Пахтакор 18 8 5 5 +6 29
6 Бунёдкор 18 7 7 4 +2 28
7 Олмалиқ 18 7 7 4 +1 28
8 Машъал 18 7 6 5 +7 27
9 Навбаҳор 18 6 8 4 0 26
10 Қизилқум 18 6 6 6 0 24
11 Металлург 18 7 2 9 +2 23
12 Динамо 18 5 5 8 -4 20
13 Шўртан 18 6 1 11 -10 19
14 Сўғдиёна 18 5 3 10 -12 18
15 Нефтчи 18 2 7 9 -19 13
16 Обод 18 2 3 13 -24 9

Яндекс.Метрика © www.voha.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.