Александр Хомяков: “Машъал” ҳамма ҳам қилолмаётган ишни бажарди”


  08/09/17  14:44 | 210 марта ўқилган

“Машъал” бош мураббийи Олий лиганинг 16-тури доирасидаги “Локомотив”га (1:1) қарши кечган учрашувдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. – Натижадан кўнглим тўлди ва бундан хурсандман. Пойтахтдан очко билан қайтиш жуда зўр натижа. Эҳтирослар оғушидаман. “Локомотив”га гол Тошкентда гол урган иккинчи жамоамиз. Биринчи бўлиб “Насаф” буни уддалаганди, энди эса “Машъал”. Биз нафақат гол урдик, балки бир очко олишга ҳам эришдик. Жамоам бугун яхши ўйин кўрсатди. “Локо”га қарши ҳужумда ўйнашдан қўрқмадик ва бу учун муносиб тарзда тақдирландик. Бугун яна голлар уришимиз ҳам мумкин. Жорий мавсум анча қизиқарли ўтмоқда. Бир иккита ўйинда очко йўқотадиган бўлсанг, унда турнир жадвалида пастга қулайсан. Аксинча бўлса тепага чиқиб кетасан. Чемпионат анча қизиқарли ва кескин курашларга бой кечмоқда. Умид қиламанки, чемпионат охирига қадар темп шу қадар юқори бўлади. Яна асосийси, чиройли голлар ҳам кўп бўлади. Бизнинг футболчилар ҳар доим ҳам чалқанча услубда тўп тепишмайди. Баъзан футболчилар ўзларига буни эп билишади ва бугун бу ўхшади. Бу голда нафақат Абдуллоҳни ижросини, балки Камоловнинг қанотдан оширган ажойиб узатмасини инобатга олиш лозим.

Манба: fcmashal.uz


Фикр билдиринг

Янгиликларга фикр билдириш учун сайтда рўйхатданўтиш сўралади.

 Турнир жадвали
Жамоа Ў Ю Д М +|- О
1 Локомотив 18 13 3 2 +31 42
2 Бухоро 18 9 3 6 +6 30
3 Қўқон-1912 18 8 6 4 +3 30
4 Насаф 18 9 2 7 +11 29
5 Пахтакор 18 8 5 5 +6 29
6 Бунёдкор 18 7 7 4 +2 28
7 Олмалиқ 18 7 7 4 +1 28
8 Машъал 18 7 6 5 +7 27
9 Навбаҳор 18 6 8 4 0 26
10 Қизилқум 18 6 6 6 0 24
11 Металлург 18 7 2 9 +2 23
12 Динамо 18 5 5 8 -4 20
13 Шўртан 18 6 1 11 -10 19
14 Сўғдиёна 18 5 3 10 -12 18
15 Нефтчи 18 2 7 9 -19 13
16 Обод 18 2 3 13 -24 9

Яндекс.Метрика © www.voha.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.