Драган Черан: “Биз яхши ва ёмон кунларда биргамиз”


  08/08/17  19:40 | 500 марта ўқилган

Айни пайтда Қаршининг “Насаф” клубида Драган Черан кўплаб голлар урмоқда. “Аджарлар” ҳужумчиси “Қўқон-1912”га қарши учрашувда ҳам меҳмонлар дарвозасини ишғол қилишга эришди.

 

SPORTS.uz сайти мухбири эса қаршиликлар тўпурари билан қисқача суҳбат ташкил этди. Унда 10 та гол билан Марат Бикмаевни таъқиб қилаётган Черан қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

– Биз нега уйда сафардагидан кўра яхшироқ ўйнаймиз? Сабаби, Қаршида ўз мухлисларимиз кўз ўнгида тўп тепиш бизга ёқади. Ишқибозлардан қувват оламиз. Қолаверса, сўнги 6 ойда ўз стадионимизни жуда соғингандик.

Биз учун энг муҳими ҳар бир ўйинда вазиятлар яратиш ва имкониятлардан унумли фойдаланиш. Аммо доим ҳам биз ўйлагандек бўлавермайди. Айтайлик, “Локомотив” га қарши баҳсда бўлгани сингари баъзида омадимиз чопмайди. Бу футбол, ўйинда хатолар учраб туради. Ким кам хато қилса, ғалаба ҳам ўша томонда. “Локо” яхши жамоа ва биз уларни хурмат қиламиз. Бироқ барчасидан олдин ўзимизни хурмат қилишимиз керак. Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Бу спорт турида мағлуб бўлмайдиган жамоанинг ўзи йўқ. Шу сабабдан, майдонга тушганда ҳеч нарсадан қўрқмай фақат мухлислар учун ўйнашга интиламиз.

Тўғрисини айтаман, мен умуман тўпурарлик ҳақида ўйламайман. Энг муҳими жамоадошларимнинг қўллаб-қувватлашларини ҳис этиш. Чунки биз яхши ва ёмон кунларда доим биргамиз. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, клуб қанчалик аҳил бўлса, майдондаги ҳаракат ҳам шунга яраша бўлади. Бу жамоавий ўйин, футболда худбин бўлиш ярамайди, – дейди “Насаф” “форвард”и Sports.uz сайтига.

Азмат Умаров суҳбатлашди


Билдирилган фикрлар (1)
  • Torpedo ёзди

    Гап йук сенга Черан, ман б/н бир экан фикринг Уйининга , xужиминга Омад ер булсин 18.08да стадионда куришгунча

Фикр билдиринг

Янгиликларга фикр билдириш учун сайтда рўйхатданўтиш сўралади.

 Турнир жадвали
Жамоа Ў Ю Д М +|- О
1 Локомотив 18 13 3 2 +31 42
2 Бухоро 18 9 3 6 +6 30
3 Қўқон-1912 18 8 6 4 +3 30
4 Насаф 18 9 2 7 +11 29
5 Пахтакор 18 8 5 5 +6 29
6 Бунёдкор 18 7 7 4 +2 28
7 Олмалиқ 18 7 7 4 +1 28
8 Машъал 18 7 6 5 +7 27
9 Навбаҳор 18 6 8 4 0 26
10 Қизилқум 18 6 6 6 0 24
11 Металлург 18 7 2 9 +2 23
12 Динамо 18 5 5 8 -4 20
13 Шўртан 18 6 1 11 -10 19
14 Сўғдиёна 18 5 3 10 -12 18
15 Нефтчи 18 2 7 9 -19 13
16 Обод 18 2 3 13 -24 9

Яндекс.Метрика © www.voha.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.